Notebook bilan tez-tez sodir bo’ladigan muammolar va ularning yechimi.

Notebook foydalanuvchilari kundan-kunga ortib bormoqda, bu ortish oddiy statsionar kompyuter foydalanuvchilariga qaraganda ancha tezlikda amalga oshirilmoqda. Shu sababli, maqolalarni ham ko‘proq notebook’lar haqida yozishga harakat qilib, undan to‘g‘ri foydalanishingiz uchun maslahatlar bermoqdaman. Notebook’dan to‘g‘ri foydalanish juda muhim, sababi bu qurilma ancha nozik bo‘lib, narhi ham qimmat, uning ichidagi elementlarni topishni gapirmasa ham bo‘ladi. Shunday ekan, […]

Нархи 500 доллар турувчи электромобиль

Америкалик нафақахўр муҳандис барчани ўзининг арзон автомобили билан ҳайратга солди. У нархи атиги 500 доллар турувчи электромобилни яратди. Тўғри, юмшоқ қилиб айтганда, автомобилнинг дизайни ғалати.“Balanced-Over-Batteries” ёки “B.O.B” – калифорниялик нафақадаги автомеханик Роберт Ланжнинг антиқа лойиҳасидир. Электродвигатель ёрдамида ҳаракатланувчи бу автомобиль эски авто ва мотоцикллар қисмларидан йиғилган. Автомобилга “Ford Pinto”нинг олд ва орқа дифференциаллари, “Yamaha” мотоциклининг […]

Qanday qilib kompyuterning ish stolida ko`rinmas papka yaratish mumkin?

Bunday papka yaratish orqali  siz shaxsiy ma’lumotlaringizni  ish stolining o`zida  yashirishingiz mumkin . Bunday papka borligini hech kim tahmin ham qilmaydi. Biror faylni ko`p  say-hakatsiz va tez yashirishingiz kerak bo`lsa bu usul aynan siz uchun.
Ko`rinmas papkani yaratish uchun quyidagilarni amalga oshiramiz:

Ish stolida papka yaratamiz.Sichqonchani o`ng tugmasini bosib «Pereimenovat»  tugmasini bosamiz.
Alt tugmasini bosib turgan holda, klaviatura o`ng tarafidagi […]

Сувга тушган смартфонни қандай асраб қолиш мумкинми?

Сувга тушиб кетган смартфон маш-машаси ёхуд ишлаб кетишига умид қилса бўладиган бир қанча тавсиялар
    Смартфонлар хожатхона унитазига тушиб кетганида нима қилиш кераклиги ҳақида айтиб ўтилган эди. Бироқ сув фақат хожатхонада эмас, барча жойда бор. Смартфонимиз исталган пайтда шўрвага тушиб кетиши, унинг устига чой тўкиб юборишлари, эгаси билан бирга ёмғир остида қолиб кетиши, ваннада “чўмилиши”, […]

Микротўлқинли печ зарарли эмас?!

Кўпчилик микротўлқинли печ таомлардаги зарурий барча озиқ моддалар ва минералларни ўлдиради, дея қаттиқ ишонишади. Аслида ҳам шундайми?Бу саволга асосли жавоб бор: йўқ. У ҳатто одатий овқат тайёрлаш усулларига қараганда ҳам таомлардаги озиқ моддаларни кўпроқ сақлайди. Одатда газ плитаси ва одатий духовкаларда овқат тайёрлаш жараёнида маҳсулотлар таркибидаги иссиққа таъсирчан озиқ моддалар миқдори ва фойдалилик хусусиятлари (масалан, […]

“Lamborghini” смартфони

“Lamborghini” соҳиблари энди шу номдаги телефонга ҳам эга бўлишлари мумкин. “Tonino Lamborghini” компанияси “88 Tauri” смартфонини ишлаб чиқарди.Бутун дунё бўйича “Android” операцион тизимида ишловчи атиги 1947 “88 Tauri” смартфони чиқарилди. Смартфон пўлат корпусли бўлиб, қимматбаҳо чарм қопланган. Смартфоннинг баҳоси 6000 доллар.“Tonino Lamborghini Tauri Mobile” бренди афсонавий автомобиль маркасининг Ферруччо Ламборгинининг ўғли шарафига номланган. “88 Tauri”нинг дисплейи […]

Болалар электрон мосламалар учун қанча вақт сарфлайди?

Британиянинг Childwise тадқиқот агентлигининг аниқлашича, 5 ёшдан 16 ёшгача бўлган ёш авлод вакиллари кунига ўртача 6.5 соат вақтини компьютерлар, телефонлар, ўйин консоллари ва планшетларга сарфлайди.
Шунга яқин тадқиқот 1995 йилда ўтказилган эди. Ўшанда мутахассислар бу мосламаларга болалар кунига ўртача 3 соат вақт ажратишини аниқлаган эди. Аммо 20 йил ичида бу кўрсаткич 2 баробарга ўсган.Тадқиқотдан маълум бўлишича, […]

Google мижозларининг доимо тармоқда бўлишини таъминламоқчи

Google корпорацияси мижозларининг доимий равишда интернет тармоғида бўлишларини таъминлайдиган симсиз алоқа воситаси устида ишлаётганини маълум қилган эди. Компаниянинг ғоясига кўра, янги технология фойдаланувчиларни автоматик тарзда Google яратаётган тармоқдан ҳудудда мавжуд энг сифатли интернет тармоғига ўтказиши керак.The Telegraph нашрининг хабар беришича, Google уяли телефонларни махсус тармоқдан Wi-Fi тармоғига ўтказадиган дастур яратмоқчи. Бунинг учун у мобил алоқа […]