Даҳолар етиштирган энг кучли 10 та университет
“Times Higher Education” ҳафталиги ҳар йили жаҳондаги икки юзта энг яхши университет рейтинги — “World University Rankings”ни эълон қилади. Рейтингдан фақат етакчилар ўрин олган. Натижалар расмий маълумотларга, ўн минглаб экспертларнинг баҳосида ва талабаларнинг ижтимоий сўровномалари асосида чиқарилади.Yangilik.zn.uz ушбу олий ўқув юртларининг энг кучли ўнталигини эътиборингизга ҳавола этади.
10-ўрин
Йель университети, Коннектикут, АҚШ.
Хусусий тадқиқот университети бўлиб, АҚШ мустақиллиги учун бўлган урушдан аввал асос солинган тўққизта мустамлака коллежидан учинчиси ҳисобланган. Йелда нафақат гуманитар ва аниқ фанлар бўйича, балки илоҳиёт ва актёрликдан ҳам сабоқ олиш мумкин. Бу ерда Билл ва Хиллари Клинтонлар, иккала Буш, иқтисодчи Пол Кругман, актёрлар Дэвид Духовни ва Эдвард Нортон, актрисалар Мэрил Стрип, Сигурни Уивер ва Жоди Фостер, ёзувчи Синклер Льюис ва яна кўплаб машҳур кишилар ўқишган. Университет шиори: “Lux et veritas” — “Нур ва ҳақиқат”.
9-ўрин
Лондон Империя коллежи, Буюк Британия.
Бу олий ўқув юрти тўртта факультетдан иборат: табиий фанлар, муҳандислик иши, тиббиёт ва бизнес. Бу ерда ёзувчи Герберт Уэллс, “Queen” гитарачиси Брайан Мэйлар таҳсил олишган.
Шиори: “Scientia imperii decus et tutamen” — “Билим — Империянинг безаги ҳамда ҳимоясидир”.
8-ўрин
Берклидаги Калифорния университети, АҚШ.
Жамоатчилик тадқиқот университети. Энг яхши марказ сифатида компьютер ва IT-технологиялари, иқтисод ва физика соҳасида кучли мутахассисларни етказиб беради. Берклидаги физика Иккинчи жаҳон урушида атом бомбасини яратишда улкан ҳисса қўшган. Бундан ташқари фаол талабалари билан ҳам машҳур. Бу ерда “Apple” ихтирочиси Стив Возняк, актёр Грегори Пэк, ўқитувчи ва сиёсатчи Роберт Макнамаралар таҳсил олишган.
Шиори: “Fiat Lux” — “Нур бўлсин”.
7-ўрин
Принстон университети, Нью-Жерси, АҚШ.
Худди Йелга ўхшаб у ҳам АҚШ мустақиллиги учун бўлган урушдан аввал асос солинган тўққизта мустамлака коллежларидан бири бўлган. Университет тарихи ёзувчи Нина Берберова, президент Вудро Вильсон, актриса Брук Шилдс, ёзувчилар Харуки Мураками ва Фрэнсис Скотт Фицжеральд номлари билан боғлиқ.
Шиори: “Dei sub numine viget” — “Худонинг қудрати билан тараққий этади”.
6-ўрин
Массачусетдаги технология институти, АҚШ.
Робототехника ва сунъий ақл соҳасида оламшумул янгиликларни қўлга киритгани билан машҳур. Олий ўқув юртининг 81 аъзоси Нобель мукофоти лауреатлари ҳисобланишади — бу рекорд кўрсаткич. Институтни Федераль захиранинг собиқ бошлиғи Бен Бернанке, Бош вазир Бенжамин Нетаньяху, БМТнинг собиқ Бош котиби Кофи Аннанлар тамомлашган.
Шиори: “Mens et Manus” — “Ақл ва қўл”.
5-ўрин
Кембриж университети.
Буюк Британияда Оксфорддан кейин 1209 йилда асос солинган иккинчи университет. 88 Нобель мукофоти соҳибларининг фаолияти ушбу таълим даргоҳи билан бевосита ёки билвосита боғлиқ.
Шиори: “Hinc lucem et pocula sacra” — “Бу нур ва муқаддас илдизлар еридир”.
4-ўрин
Стэнфорд университети, Калифорния, АҚШ.
Кремний водийсидаги хусусий тадқиқот университети. Университетни тамомлаганлар орасида “Hewlett-Packard”, “Yahoo”, “Google”, “Nike”, “Gap”, “PayPal”, “Instagram” каби компаниялар асосчиларини учратиш мумкин. Бундан ташқари бу ерда президент Герберт Гувер, Исроил собиқ Бош вазири Эхуд Барак, АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси Майкл Макфоллар ўқишган. Президент Жон Кеннеди ва актриса Рис Уизерспунлар университетда охиригача ўқишмаган. Бизнес, ҳуқуқ, тиббиёт ва техника факультетларига эга.
Шиори: “Die Luft der Freiheit weht” — “Шамол эркин эсаверади”. Бу цитата немис инсонпарвар рицари Ульрих фон Гуттенга тааллуқли.
3-ўрин
Оксфорд университети, Буюк Британия.
Эски инглиз тилидаги университет, унга XI асрлар атрофида асос солинган. Асосий йўналиши — гуманитар, математика, физика, ижтимоий фанлар, тиббиёт соҳалари. Оксфордни 25 нафар британ Бош вазири тамомлаган. Бу ерда Маргарет Тэтчер, файласуф Томас Гоббс, ёзувчилар Жонатан Свифт, Оскар Уайльд, Жон Толкин ва Олдос Хаксли, физикачи Стивен Хокинглар таҳсил олишган.
Шиори: “Dominus Illuminatio Mea” — “Худо — менга таълим бергувчи”.
2-ўрин
Гарвард университети, Массачусетс, АҚШ.
Гарвардни АҚШнинг саккиз нафар президенти тамомлаган. Университет билан 75 нафар Нобель мукофоти соҳиби бевосита ёки билвосита боғлиқ. Гарвард университети битирувчилари орасидан энг кўп миллиардер чиққан олий ўқув юрти сифатида мамлакатда биринчи ўринда туради. Университетни БМТ Бош котиби Пан Ги Мун, Теодор Рузвельт, Франклин Рузвельт, Барак Обама, покистонлик сиёсатчи Беназир Бхутто, актриса Натали Портманлар тамомлашган.
Шиори: “Veritas” — “Ҳақиқат”.
1-ўрин
Калифорния технология институти.
Ер юзидаги аниқ фанларга ва муҳандисликка ихтисослашган муҳим университетлардан бири. НАСАнинг асосий космик аппаратлари унга қарашли. Университет ҳаёти билан Нобель мукофоти лауреатларидан 31 нафари боғлиқ.
Шиори: “The truth shall make you free” — “Ҳақиқат эркинлик беради”.