Янги йилда спорт билан шуғулланишга кўпроқ вақт ажратишга аҳд қилдингизми?
   marafonБунга ҳали жиддий киришмаган ёки бошлаган ишида қийинчилик сезаётганлар учун яхши янгилик. Ушбу мақолада соғлом бўлиш учун спорт билан кўп эмас, балки тўғри шуғулланишнинг ўзи кифоя экани ҳақида маълумот оласиз.
Буни югуриш мисолида кўриб чиқайлик. Тадқиқотлар шуни кўрсатаяптики, узоқ масофага югуриш ва бошқа давомий машғулотлар орқали қўлга киритиладиган натижаларга эришишнинг сизни қийнаб, толиқтирмайдиган йўллари бор.
Ишонаверинг! Ҳар куни 5-10 дақиқа тез ва самарали югуриш, худди соатлаб югуриш каби, ҳаётингизга бир неча йил қўшилишига сабаб бўлиши мумкин. Буни қарангки, кунлик бир неча дақиқалик машқ орқали ҳафтасига бир соатдан камроқ вақт югуриш ва етти кун ичида 3 соатдан кўп югуришнинг юракка фойдаси бир хил бўлади.
Фандаги бу янгилик охирги вақтлардаги изланишлар натижаси бўлиб, олимлар қисқа муддат ичидаги машғулотлар ҳамда узоқ, давомий услубда машқ қилиш саломатлик учун бир хил фойда келтириши таъкидламоқдалар.

Марафончилар, танаффусли жисмоний тарбия билан танишинг

Тез бажариладиган машқларнинг энг кенг тарқалган шакли танаффусли бадантарбия ҳисобланади. Умуман олганда, бунда сиз бир неча дақиқа давомида қўлингиздан келганича тез ва жонли ҳаракатлар билан машқ қиласиз, кейин дам оласиз ва яна давом этасиз. Бунинг нимаси яхши, дейсизми? Бунинг бари атиги 5-10 дақиқа давом этади. Ҳатто, «New York Times»нинг машқлар учун телефон иловаси ҳам ишлаб чиқилган. У 7-Minute Workout (7 дақиқалик машғулот) деб номланади.
2012 йилги тажрибалар шуни кўрсатадики, анъанавий югуришлар билан шуғулланган одамлар гуруҳи танаффусли бадантарбия асосида югурганлар билан солиштирганда деярли бир хил натижаларга эришган. Улар орасида ягона фарқ танаффусли машғулотчиларда машқ давомийлигини таъминловчи — кислород олиш қулайлиги бўлган.
Яқинда «Diabetologia» журнали ўтказган тадқиқотга кўра эса, юриш машқларини оралиқ билан бажариш диабет билан хасталанганларга қондаги қанд миқдорини бошқариш имконини берган. Бу бир маромда, тўхтамасдан юришга солиштирганда анча самарали бўлган.
Ҳалиям ишонмадингизми?
Шуни билиб қўйингки, узоқ масофага югуриш, аслида, саломатлигингиз учун зарарли бўлиши мумкин.
Марафон ва пойгаларга бир неча ҳафта олдиндан тайёрланган одамлар текширилганида уларнинг ҳаддан ташқари чўзилиб кетган муддатда, зўриқиб машқ қилганлари носоғлом оқибатларга олиб келиши исботланган. Улар иммунитетнинг пасайиб кетишидан тортиб, овқат ҳазм қилиш муаммоларигача олиб келиши мумкин.
Баъзи илмий текширувлар узоқ вақт кучаниб машқлар қилиш тананинг табиий қобилиятини пасайтириши, ўткир яллиғланишли инфекциялар ва шамоллаш ҳамда грипп касалликларини келтириб чиқариши мумкинлигини кўрсатмоқда. Аксинча, қисқа, оралиқли ҳаракатлар инсон иммунитетини яхшилайди. Бундай машқлар нафақат касал бўлишингиз хавфини камайтиради, балки хасталикнинг оғир кечишининг ҳам олдини олади.
Узоқ масофага югурадиганларнинг 71 фоиздан кўпроғи қориндаги спазм ва диареядан жабрланади. Бундай “эстафетачилар”да югуриш вақтида ва ундан кейин жиғилдон қайнаши, ҳазм қилишнинг ёмонлашуви, йўтал, харсиллаш ва ҳатто, астма симптомлари ҳам кузатилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, шуни айтиш мумкинки, ҳамма нарсада меъёр бўлиши лозим.

манба
Author

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *